Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзолари “Матбуот тарқатувчи” АК ва унинг тизимида фаолият юритаётган корхоналар ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган янги миқдор ва имтиёзларни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг жамоатчилик эксперт комиссияси тавсияларини 2023 йил 1 январидан бошлаб амалда қўллаш юзасидан келишиб олдилар.
Жумладан:
Ходимларга асосий меҳнат таътили муддати 21 календарь кун, ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 27 календарь кунидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ходимларга умумий иш стажни инобатга олиб, ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.