Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси асосида, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, ходимлар учун тармоқ ва республика даражаларида тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 2023-2025 йилларга мўлжалланган Тармоқ жамоа келишувлари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва “Матбуот тарқатувчи” АК Тариф келишувлари лойиҳалари белгиланган тартибда икки томонлама тузилган ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар томонидан тайёрланди ва муҳокама этилди.
Ҳозирги кунда янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексининг 87-моддасига асосан, Тамроқ ва Тариф жамоа келишувлари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этилди.