Жумладан, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Фарғона филиаллари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан кириб келаётган байрам арафасида соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш уларни ўз касбига бўлган садоқатини мустахкамлаш мақсадида фаолиятида ижобий натижаларга эришаётган бир қатор ёш мутахассисларга “Конституция” байрами муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.
Филиалларда ташкил этилган маънавият соатида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинди.
Бундан ташқари, байрам муносабати билан “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиалидан нафақага чиққан фахрийларнинг 26 нафари холидан манзилли хабар олиниб, уларнинг кўнглини хушнуд қилишга эришилди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Фарғона филиали томонидан ташкил этилган футбол мусобақаси эса соҳа ходимларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан бир қаторда уларни шижоатли, матонатли, эпчил ва қатъиятли бўлишга ҳамда бир тану бир жон бўлиб, ҳамжихатлик ва ахиллик каби хислатларини намоён эта олишга удади.