Болаларга шодлик улашилди

03.12.2021
Болаларга шодлик улашилди
Ҳар йили “3 декабр Халқаро имконияти чекланган инсонлар куни” бутун дунё давлатларида нишонланади.

Ушбу кун ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ногиронларнинг ҳуқуқларини рағбатлантириш,  шунингдек,  ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишга қаратилган.

Халқаро имконияти чекланган инсонлар куни доирасида “UNICON.UZ” ДУК ходимлари 103-сонли Имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб-интернатга ташриф буюришди.  Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди ва болаларга совғалар топширилди.

Aсосий News Appeal Қўнғироқ
Aсосий Саҳифалар