Тадбирни тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанхўжаев очиб, ўтган беш йиллик фаолият мобайнида касаба уюшмалари томонидан аъзолар манфаати йўлида амалга оширилган ишлар ва олдинда турган долзарб жараён – ҳисобот-сайловлар юзасидан сўз юритди.
Шундан сўнг мавзу юзасидан маъруза тингланди. Ҳисобот-сайлов конференциясини олиб бориш, бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва раисини, тафтиш комиссиясини сайлаш каби жараёнлар слайд ёрдамида тушунтирилди.
– Бу йилги сайловларда қатор янгиликлар киритилган. Буни бошланғич ташкилотларга етказишимизда ушбу тадбирнинг аҳамияти катта бўлди. Айниқса, ҳисобот-сайловлар жараёни амалий тарзда кўрсатиб ўтилгани йиғилганлар учун қизиқарли бўлиб, ортиқча саволларга ўрин қолдирмади, – дейди Республика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Юнус Гапуров.