Танловда вилоят ҳамда туман ахборот-кутубхона марказларидан 19 нафар мутахассислар ўз иқтидори ва билимдонлиги намойиш этдилар.
Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вакиллари ZOOM платформаси орқали жараённи кузатиб бордилар.
Натижаларга кўра:
1-ўрин – Ғузор тумани АКМ мутахассиси Рўзиева Фотима Муротовна;
2-ўрин – Ғузор тумани АКМ мутахассиси Рўзиева Зуҳра Муротовна;
3-ўрин – Нишон туман АКМ мутахассиси Зиётбоева Дурдона Сирожиддин қизи юқори ўринларни эгалладилар.
1-ўринни эгаллаган Ғузор тумани АКМ мутахассиси Рўзиева Фотима Муротовна Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Ғолиблар вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан китоблар жамланмаси ҳамда диплом ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.